Тошкентдан “ЎТЙ” АЖ № Н/674-А 30/12 18-01=
Барча МТУ, МТУМ,ТехПД
ДС тариф станцияларига
Нусхаси: ЦД, ЖДР, ЖДЭ, UTY Cargo, ИВЦ=
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
2026 йил 1 январдан 31 декабргача (шу жумладан) Афғонистондан тижорат юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташишда:
1. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2012 йил 8 майдаги №553-сонли телеграммаси орқали эълон қилинган қуйидаги қўшимча йиғимларни ҳисоблаш тўхтатилсин:
1.1. Афғонистондан “Дўстлик” (Термез-Хайратон) кўприги орқали юкланган вагонлар ва контейнер ўтишида йиғимлар миқдори:
- 200 АҚШ доллар - вагон ва 40-футли контейнер учун;
- 100 АҚШ доллар - 20-футли контейнер учун.
1.2. Афғонистондан ташиладиган юкларни божхона кўригидан ўтказишда юк ортиш ва тушириш ишлари, ҳамда шу билан боғлиқ қўшимча операциялар учун йиғими бир вагонга – 121 АҚШ долл.;
1.3. Ташувларда божхона назоратини олиб боришда:
- йирик тоннажли контейнерларни айлантириш (разворот) йиғими контейнер учун - 36 АҚШ долл.;
- божхона назоратини олиб бориш йиғими контейнер учун - 52 АҚШ долл. ва вагон учун - 34 АҚШ долл.
2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2012 йил 8 майдаги
№553-сонли телеграмма шартлари орқали эълон қилинган қуйидаги қўшимча йиғимларни ҳисоблаш сақланиб қолинсин:
2.1. Юкларни Афғонистондан ташишда ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун 1 вагон (1 контейнер) учун - 21 АҚШ долл.;
2.2. Вагонларни ва йирик тоннажли контейнерларни бўш ортга қайтишида ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун 1 вагон (1 контейнер) учун -
10,65 АҚШ долл.
“ННтп-26ххх” тартиб рақамидаги бешталик – “26ххх” рақамлари қизил шрифтда кўрсатилиши шарт.
ННтп - 26014
Н Нарзуллаев-
Барча МТУ, МТУМ, ТехПД
ДС тариф станцияларига
Нусхаси: ЦД, ЖДР, ЖДК, ЖДЭ=
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
2026 йил 1 январдан 31 декабргача (шу жумладан) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташиладиган тижорат юкларини (Ғалаба чегара станцияси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган) “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖнинг Термез Логистик марказида божхона кўригидан ўтказиш жараёнида юк ортиш ва тушириш ишлари ҳамда шу билан боғлиқ қўшимча операцияларни амалга оширишда бир вагон учун 230 АҚШ доллари (ҚҚСсиз) миқдорида қўшимча йиғим қўлланилсин.
Юк ташиш ҳужжатига божхона кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси илова қилинсин ҳамда (СМГС) ҳужжатнинг тегишли бандида ушбу нусхалар қайд этилсин.
Ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда ушбу телеграмма рақами кўрсатилсин.
Ишда қўллаш учун инобатга олинсин.=
ННтп – 17006
Н Нарзуллаев-
Тошкентдан “ЎТЙ” АЖ № Н/671-А 30/12 17-58=
Барча МТУ, МТУМ, ТехПД, ДС тариф станцияларига
Нусхаси: ЦД, ЖДР, ЖДЭ, ЖДК, UTY Cargo, ИВЦ=
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
2026 йил 1 январдан 31 декабргача (шу жумладан) экспорт юкларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли вагонларда “Кыргыз темир жолу” МК ДКнинг жанубий бўлинмасидаги станцияларга (Савай/Карасу-Узбекский, Султанабад/Карасу-Узбекский, Кувасай/Пост 38 км, Хонобод/Джалалабад, Учқўрғон/Шамалдысай чегара станциялари орқали) ва «Рохи охани Точикистон» ДУКнинг Сўғд участкаси станцияларига (Бекабад/Спитамен, Сувонобод/Истиқлол чегара станциялари орқали) ташишда ушбу темир йўл маъмуриятлари худудларида вагонларни ювиш ва буғлаш станциялари мавжуд бўлмаган ҳолатда, юкларни туширишдан кейин ювилиши мажбурий бўлган вагонларни Ўзбекистон Республикаси худудида Далигузар, Алтиариқ, Қороулбозор дезинфекция ва ювиш станцияларида ювишда, қуйидаги қўшимча йиғимлар ундирилсин:
- тўловлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузган транспорт-экспедиторлик ташкилотлари орқали амалга оширилганда 1 вагон учун 90 АҚШ долл. (ҚҚСсиз) миқдорида;
- тўловлар ТехПД орқали амалга оширилганда 1 вагон учун ҳар бир ювиш станцияси белгилаган миқдорда.
МТУ, МТУМ Тошкент ўз доирасидаги ДС тариф станцияларини таништиринг.=
ННтп – 17007
Н Нарзуллаев-

